For a better experience please change your browser to CHROME, FIREFOX, OPERA or Internet Explorer.

МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ

  1. ҚЎЛЛАШ СОҲАСИ ВА КЕЛИШУВ

1.1. Компания MEGABOZOR.COM фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари базасининг эгаси ва оператори ҳисобланади.
1.2. Ушбу Махфийлик сиёсати Компания томонидан ўрнатилган www. MEGABOZOR.COM сайти (бундан буён – сайт), MEGABOZOR мобил иловаси (бундан буён–мобил илова) ёрдамида тўпланган шахсий маълумотларни қайта ишлаш тартибини ва улар билан боғлиқ хизматлар ҳамда фойдаланувчиларга Сайтда рўйхатдан ўтиш, эълонларни жойлаштириш ёки жойлаштирилган эълонларни реал вақт давомида кўриб чиқиш, шунингдек юқорида санаб ўтилган MEGABOZOR сервиси билан боғлиқ бошқа хизматлардан фойдаланиш имкониятини берувчи воситаларни тавсифлайди. Қайд этилган барча ҳолатларда Компания томонидан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари фақат Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Шахсий маълумотларга қайта ишлов беришни автоматлаштириш мақсадида шахсларни муҳофазалаш тўғрисидаги Конвентсия талаблари доирасида қайта ишланади. Ушбу Махфийлик сиёсати уларда келтирилган қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Сайтдан ва/ёки мобил иловадан ва/ёки бошқа унга боғлиқ MEGABOZOR сервис ва воситаларидан фойдаланиш давомида, Фойдаланувчи ўзига тегишли шахсий маълумотларни, яъни фойдаланувчининг номи; яшайдиган минтақаси, электрон почтаси манзили, телефон рақами, боғланиш учун бошқа маълумотларни ва фақат фойдаланувчининг розилиги билан эса: IP-манзил, алоқа ўрнатиш учун фойдаланувчининг бошқа маълумотлари; фойдаланувчига бошқа фойдаланувчи томонидан ёки акс тартибда узатиладиган хабарлар, хатлар, аризаларни қайта ишлашга ҳамда ўз шахсий маълумотларини Компания томонидан учинчи шахсларга, шу жумладан мамлакат чегарасидан ташқарига, исталган учинчи мамлакатга узатилишига, ушбу Махфийлик сиёсатига ва MEGABOZOR.COM сервисларидан фойдаланиш битимига мувофиқ равишда Компанияга топширишга ўз розилигини беради.
1.4. Фойдаланувчилар сайтда ёки мобил иловада жойлаштирилган баъзи ўзга иловаларга ўтилганда, Фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар Компания хостинг чегарасидан ташқаридаги, яъни Компаниянинг бевосита назоратидан ташқарида тўпланиши мумкин бўлган бошқа компанияларнинг сайтларига (иловаларга ва ҳ.к.га) қайта йўналтирилиши эҳтимоли борлигидан хабардор бўлишлари керак. Бундай ҳолатларда мана шу учинчи шахслар томонидан фойдаланувчилар ҳақида олинган маълумотлар сайтлар ва/ёки учинчи шахслар иловаларининг Махфийлик сиёсати томонидан тартибга солинади.

2. КОМПАНИЯ ТОМОНИДАН ТЎПЛАНАДИГАН, ОЛИНАДИГАН ВА ЖОЙЛАШТИРИЛАДИГАН МАъЛУМОТЛАР

2.1. Акаунтлар тўғрисида маълумотлар: Фойдаланувчи сайтда рўйхатдан ўтиши давомида Компания томонидан муайян бир маълумотлар талаб қилиниши мумкин, хусусан, электрон почтанинг ҳақиқий манзили ва парол, пасспорт маълумотлари. Акаунтлар географик ўрни, исм ва фамилияси, телефон рақами каби маълумотлар ва бошқа қўшимча маълумотларни ўз ичига олади, шунингдек улар томонидан ўз қайд ёзуви ичига юклаб қўйилиши мумкин бўлган суратлар ҳам талаб этилиши мумкин. {Акаунтлар фойдаланувчиларга таклифларга бўлган қизиқишларини билдириш учун ўзаро бир-бирлари билан боғланиш имкониятини беради}. Жами юклаб олиш мумкин бўлган акаунтлар ичига жойлаштириладиган маълумотлар учун барча жавобгарлик Фойдаланувчининг зиммасида бўлади. Фойдаланувчи муайян бир маълумотларни жойлаштираётганда – хусусан яшаш манзили ёки ўзининг аниқ жойлашган ерини барчага маълум қилаётганида барча хавф-хатарлардан воқиф бўлиши, уларни кўриб чиқиши талаб этилади. Агар фойдаланувчи ташқи операторнинг, масалан, Фаcебоок маълумотларини аутентификатсия хизматидан фойдаланган ҳолда сайтга киришга қарор қилган бўлса, Компания бундай учинчи шахс томонидан тақдим этилаётган маълумотлар асосида қўшимча профил ёки бошқа маълумотларга ҳам эга бўлиши мумкин.
2.2. Эълонлар ва Битимлар: Ўз сайти фаолияти доирасида Компания турли маълумотларни, хусусан, харидор билан сотувчи ўртасидаги битимларни амалга ошириш учун, хабарлар жўнатиш ва фойдаланувчилар ўртасида мулоқот ўрнатиш, тўловларни амалга ошириш учун зарур бўладиган шахсий ва боғланиш тавсифига эга маълумотларни жойлаштириши мумкин. Эълонларни жойлаштириш учун зарур бўладиган барча маълумотлар акаунтларни яратишда талаб этилади. Фойдаланувчилар сайтда ўзлари жойлаштирадиган барча маълумотлар учун жавобгар ҳисобланадилар. Фойдаланувчи муайян бир маълумотларни – хусусан манзили ёки бошқа шахсий маълумотларини барчага ошкор қилиши билан боғлиқ барча қалтисликларни диққат билан кўриб чиқиши шарт.
2.3. Ўйинлар, Реклама ва Тарғибот: Компания ўз сайтидаги операциялар доирасида, мисол учун фойдаланувчиларнинг Компаниянинг бевосита ёки билвосита сайтларида ташкиллаштириладиган ўйинларда, викториналарда ва бошқа маркетинг актсияларида иштирок этишлари давомида улар ҳақидаги шахсий маълумотларни, масалан, исм ва алоқа ўрнатиш учун маълумотларни тўплаши мумкин. Компания ўз сайти фаолияти давомида реклама кампанияларининг самарадорлиги билан, шу жумладан Сайтда ёки учинчи шахсларнинг сайтларида қандай эълонлар кўзда тутилиши билан боғлиқ бўлган маълумотларни ҳам қайта ишлаши мумкин.
2.4. Мижозларга хизмат кўрсатиш: Фойдаланувчилар мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилганларида, Компания – ўз сайти операциялари доирасида – Фойдаланувчи сўровномасини тўлдириш учун ва зарурият юзага келганда қайта боғланиш учун талаб этиладиган шахсий маълумотларни тўплашга ҳақли. Компания шунингдек, қайд ёзувидаги қайта боғланиш мақсадида тақдим этилган зарур мавжуд маълумотлардан фойдаланган ҳолда, Фойдаланувчи билан боғланиши ҳам мумкин. Шунингдек, Компания Фойдаланувчилар билан мулоқот ўрнатишда бошқа маълумотларни ҳам, масалан, Фойдаланувчилар томонидан бериладиган қўллаб-қувватлаш хизматига расмий сўровнома ёки улар томонидан тақдим этиладиган тескари алоқа маълумотларини ҳам йиғиши мумкин.
2.5. Веб-сайт ва мобил маълумотлар: Компания ўз серверларида автоматик равишда фойдаланувчи браузеридан ёки бошқа исталган қурилмадан, жумладан IP-манзил, дастурий таъминот, аппарат атрибутлари, Фойдаланувчи сўраган саҳифалар, мобил идентификаторлардан олинган маълумотларни, иловадан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотларни ва/ёки бошқа фойдаланиладиган қурилмалар ҳақидаги маълумотларни ёки тизимли поғонадаги маълумотларни олиши ва қайд этиб бориши мумкин. Бу сайтда ёки мобил иловада ёки учинчи шахсларнинг сервисларида юз бериши мумкин. Фойдаланувчи қай тарзда бу каби маълумотларнинг тўплаб борилишини назорат қилиши ва/ёки блокировка қилиб қўйиши тўғрисидаги қўшимча маълумотлар қуйида, ушбу Сиёсатнинг 6-бўлимида келтирилади.
2.6. Илова қилинадиган маълумотлар: Компания, шунингдек, ўз Фойдаланувчилари ҳақидаги мавжуд маълумотларга ўзининг ҳамкорлари ёки учинчи томондан қонуний равишда олган маълумотларини ҳам қўшиб қўйиши мумкин.
Компания тўпламайдиган ва қайта ишламайдиган маълумотлар:
Компания ирққа ёки этник келиб чиқишга доир маълумотлар, сиёсий, диний эътиқоди ёки дунёқарашлари, сиёсий партияларга ва касаба уюшмаларига аъзолиги ва бошқа шунга монанд маълумотларни тўпламайди ва қайта ишламайди.

3. IP-МАНЗИЛ, КУКИЛАР (СOOKIES) ВА МОБИЛ ИДЕНТИФИКАТОРЛАР

3.1. Ўз сайти фаолияти доирасида Компания Кукилар (куклар, сookies), пикселлар (pixels) ва локал (маҳаллий) сақлаш жойлари каби (Сизнинг браузерингиз ёки мобил қурилмангиздаги каби) технологиялар ёрдамида муайян маълумотларни тўплаб бориши мумкин.
3.2. КУКИЛАР (СOOKIES) – бу унча катта бўлмаган матнли файллар бўлиб, улар маълумотларни фойдаланувчининг бевосита компютерида, унинг мобил телефонида ёки бошқа қурилмасининг ўзида сақлайди.
3.3. Пикселлар (pixels) – унча катта бўлмаган рақамли тасвирлар, веб-саҳифаларнинг бир қисми ҳисобланиб, улар бошқа серверга веб-саҳифаларнинг кўриб чиқилиш сонини аниқлаш имконини беради ва улардан кўпинча кукилар (cookies) билан уйғунликда фойдаланилади. Код қачонки (ва қайси саҳифада) пиксел юкланганида кузатилади, мақсад фойдаланувчининг саҳифа билан ёки Сайтнинг маълум қисми билан ўзаро боғланишини кўрсатишдир.
3.4. Кукилар (cookies) ёрдамида веб-сервер Фойдаланувчининг компютерида, унинг мобил телефони ёки бошқа қурилма(лари)да устунликлар ва созлашларни сақлаб қўйиш мумкин, у эса кейин навбатдаги кирилганда автоматик равишда тикланади. Ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, кукилар (cookies) файллари буларнинг барчасидан ташқари, Сайтдан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш учун ҳам хизмат қилади, демак, мисол учун Фойдаланувчи тизимга навбатдаги кириш чоғида жараённи қайтаришига ҳожат қолмайди. Компания доимий билан бир қаторда яна сессиявий куклардан ҳам фойдаланади. Доимий куклар Фойдаланувчининг компютерида нисбатан узоқ давр мобайнида сақланади, сессиявий куклар эса браузер дарчаси ёпилиши билан автоматик равишда ўчирилади.
3.5. Компания учинчи тарафларга, яъни реклама ва/ёки таҳлилий хизматларни тақдим этувчиларга бевосита Сайт ёки мобил иловалар веб-саҳифасида мана шу турдаги технологиялардан фойдаланган ҳолда маълумотлар йиғишларига рухсат беради. Улар тўплаган маълумотлар мана шу учинчи томонларнинг амалдаги махфийлик сиёсатига мувофиқ ҳимоя қилиниши шарт.

4. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Компания хизматлар кўрсатиш мақсадида ўзи тўплаган маълумотлардан фойдаланиши мумкин, бу маълумотларни Компания қуйидаги мақсадлар учун тўплайди ва жойлаштиради:
• мижозларга кўрсатиладиган хизматларни таъминлаш, шу жумладан фойдаланувчиларнинг акаунтларни яратиш ва уларни бошқариш, техник қийинчиликларни бартараф этиш ва турли функтсиялардан воқиф бўлиш;
• ўз сервислари ҳамда учинчи шахсларнинг сервисларида таклифлар ва тажрибалар, шу жумладан рекламаларнинг мослашуви (адаптатсияси);
• фойдаланувчиларнинг умумий ва шахсий фаоллигини, яъни муҳим сўзлар бўйича излаш, эълонларни жойлаштириш ва битимлар тузиш бўйича фаоллиги кабиларни назорат қилиш, шунингдек сайтдаги трафикни бошқариш учун;
• сервис саволлари, мижозларга хизмат кўрсатиш ёки рухсат этилган ҳар қандай алоқа каналлари орқали маркетинг коммуникацияси масалалари бўйича фойдаланувчиларимиз билан боғланиш;
• сервисимизни яхшилаш мақсадида илмий-тадқиқот ва таҳлилий ташаббусларни амалга ошириш;
• MEGABOZOR.COM сервисларидан Фойдаланувчилар битимига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек муттаҳамлик ва ҳақоратлашларга қарши курашишни ҳам қўшган ҳолда.
Компания ўзи тўплайдиган ва ўз Сайти орқали оладиган маълумотларни юқоридаги тадбирлар бўйича қўйилган мақсадларни бажариш учун талаб этиладиган вақт давомида сақлаб қўйиши мумкин.

5. МАЪЛУМОТЛАР АЛМАШИНУВИ

5.1. Компания бирор-бир учинчи мамлакатда жойлашган аффилланган шахслар билан ўзи тўплаган маълумотларни алмашиниш ҳуқуқига эга. Бу компаниялар олинган шахсий маълумотларни мазкур Махфийлик сиёсатининг 4-бандида кўрсатилган мақсадлар учунгина қайта ишлаши ва улардан фойдаланиши мумкин. Бунда узатилган маълумотлар ушбу махфийлик сиёсатининг предмети бўлиб қолаверади.
5.2. Компания аффилланмаган шахсларга фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни агар бунинг учун Фойдаланувчиларнинг шахсан ўзидан олинган мувофиқ рухсат бўлмаса ёки қуйидагилардан ўзга ҳолатларда тақдим этмайди:
5.3. Компания ўз хизматларининг таркибий қисми бўлган баъзи хизматларни тақдим этишда четдан олинган (ташқи) таъминотчилар хизматидан ҳам фойдаланиши мумкин, бундай ҳолатларда таъминотчилар Компания Сайти ёрдамида олинган шахсий маълумотлардан фойдаланиш ваколатига эга бўлмайдилар, шахсий маълумотлар эса мазкур Махфийлик сиёсатининг предмети бўлиб ҳисобланади.
5.4. Компания қонун талабларига мувофиқ хусусий шахслар ва давлат органлари билан қуйидаги мақсадлар учунгина тўплаган маълумотлари билан алмашиниш ҳуқуқига эгадир:
• Сайтда товламачилик ва ўз манфаати йўлида фойдаланишга қарши курашишда;
• тахмин қилинган қонун бузилишларини текширишда ёки Фойдаланувчилар томонидан МЕГАБОЗОР.CОМ сервисларидан Фойдаланувчи битимини ҳар қандай бузилишларига қарши курашишда.
5.5. Компания Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ расмийлаштирилган ваколатли органларининг талабларига биноан фойдаланувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотларни тегишли идораларга тақдим этишга мажбур.
5.6. Махфийлик сиёсатига мувофиқ Компания Фойдаланувчи тўғрисидаги ҳар қандай шахсий маълумотларни ижарага бермаслик ёки сотмаслик мажбуриятини олади. Агар Компания бизнеси ёки бизнесининг маълум бир қисми сотилса ёки қайта ташкил этилса, у ҳолда Компания ўзининг барча ёки деярли барча активларини Компаниянинг янги эгасига топширадиган бўлса, у ҳолда, Сайт томонидан кўрсатиладиган хизматнинг узлюксизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳам харидорга топширилиши мумкин.
5.7. Компания муайян шахсга қарашли бўлмаган маълумотларни (Фойдаланувчиларни алоҳида идентификатсия қилиш имкониятини бермайдиган маълумотлар) қандай хизматлар ёки рекламалар Фойдаланувчиларни қизиқтириши мумкинлигини аниқлаш, Сайтдаги хизматлар ёки сервис сифати ва умумий самарадорлигини яхшилаш мақсадларида ёки Компания фикрига кўра улкан ижтимоий фаровонликлар келтириши мумкин бўлган илмий тадқиқотларга ўз ҳиссасининг қўшилишини таъминлаш масадларида хизматлар таъминотчиларига, ишончли ҳамкорларга ёки рўйхатдан ўтган тадқиқотчиларга бериши мумкин.
5.8. Махфийлик сиёсатининг 5-бўлимида кўзда тутилган шахсий маълумотларни узатиш ҳолатларида Фойдаланувчи тўғрисидаги шахсий маълумотлар талаб этилган жойга берилгани ҳақида уни хабардор қилиш Компаниянинг ихтиёрида қолади.

6. ФОЙДАЛАНУВЧИ НАЗОРАТИ

6.1. Кириш, Таҳрирлаш ва Ўчириб ташлаш: Рўйхатдан ўтган ёки Сайтда эълон жойлаштирган Фойдаланувчилар ўзлари тақдим этган маълумотларга киришлари, таҳрирлаши ёки ўчириб ташлашлари мумкин. Тақдим этилаётган маълумотларнинг ёки Сайтда берилган хабарларнинг аниқлиги ва тўғрилигига Фойдаланувчининг ўзи жавобгар бўлади. Агар Фойдаланувчининг акаунтлари идентификатсия провайдери орқали яратилган бўлса (масалан, ФаcебоокCоннеcт, Вконтакте каби) ҳам, Фойдаланувчи идентификатсия провайдерининг созлаш иловалари (мисол учун, фаcебоок.cом, вк.cом) орқали мазкур қайдларни ўчириши ёки ўзгартириши мумкин. Жойлаштирилган маълумотлар Фойдаланувчининг Сайт веб-саҳифасидаги ёки иловалардаги “Менинг саҳифам (Саҳифам)” шахсий кабинетида ўзгартирилиши ёки ўчириб ташланиши мумкин.
6.2. Ташқи шахсларни танлаш: сайтда амалда бўлган баъзи ташқи субъэктлар, масалан, Гоогле Адwордс фойдаланувчиларга фойдаланувчиларнинг фаоллигига асосланиб, маълумотларни тўплаш ва ўз маълумотларидан реклама учун фойдаланишга берган розиликларини қайтариб олишларига имкон беради. Батафсил маълумот ва танлаш имкониятига эга бўлиш учун ҳттп://www.нетwоркадвертисинг.орг сайтига киринг.
6.3. Кукилар (Сookies): асосий компютер ва мобил веб-браузерларнинг аксари қисми (мисол учун, Сафари, Фирефох, Интернет Эхплорер, Чроме, Опера) Фойдаланувчига сизнинг тизимларингизда Кукилар (Сookies) ўрнатилишини чеклаш ёки блокировка қилишга имкон берувчи бошқарув элементларини таъминлаб беради. Биринчи тоифали (тез-тез кириладиган сайтлар) ва бошқа доменлар (тез-тез кириладиганларга боғлиқ сайтлар)га нисбатан Кукилар (Сookies)ни ўчириб қўйиш баъзи ҳолатларда ушбу веб-сайтлар функтсионаллигининг чекланишига олиб келиши мумкин.

7. ХАВФСИЗЛИК

Биз мантиқий чегара доирасида тўплайдиган барча маълумотлар рухсатсиз кириш ёки маълумотлардан фойдаланишларнинг олдини олиш мақсадларида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари ва техник воситалар билан ҳимояланган бўлади. Компания билан аффилланган шахслар, ишончли ҳамкорлар ва ташқи таъминотчилар Компаниядан олган маълумотлардан бизнинг талабларимизга ва ушбу Махфийлик сиёсати талабларига мувофиқ фойдаланиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.

8. УШБУ СИЁСАТГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

8.1. Компания ушбу махфийлик сиёсатини вақт-вақти билан янгилаб туриши мумкин, янги таҳрирдаги махфийлик сиёсати у мазкур бандда кўрсатилган манзил бўйича Интернет тармоғида жойлаштирилган вақтдан бошлаб кучга киради, агар янги таҳрирдаги Махфийлик сиёсатида бошқа нарса кўрсатилмаган бўлса. Махфийлик сиёсатининг амалдаги таҳрири ҳар доим қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилган бўлади: https://megabozor.com/privacy-policy.
8.2. Компания томонидан Махфийлик сиёсатига ҳар қандай ўзгартиришлар киритилган тақдирда, агар Фойдаланувчи бу ўзгартиришларга рози бўлмаса, ундан бундай ҳолатда Сайт сервисидан фойдаланишни тўхтатиш талаб қилинади. Фойдаланувчининг Сайтдан фойдаланишда давом этиш факти унинг томонидан Махфийлик сиёсатининг мувофиқ таҳририга рози экани ва уни қабул қилишини тасдиқлайди.

Top Ko'chirish!
Ko'chirish!